Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ким Чен Ин қайта сайланди

Ким Чен Ин қайта сайланди

Фото: Reuters

КХДР етакчиси Ким Чен Ин Корея Меҳнат партияси (КМП) бош котиблигига қайта сайланди. Бу ҳақда 23 феврал куни Корея марказий телеграф агентлиги (КМТА) хабар берди.

«Қурултой ўртоқ Ким Чен Инни КМПнинг олий лавозимига қайта сайлаш ҳақидаги эҳтиром билан билдирилган таклифни тўлиқ қўллаб-қувватлади ва маъқуллади», — дейилади агентлик хабарида.

Таъкидланишича, овоз бериш жараёни партия қурултойи доирасида бўлиб ўтган ва делегатлар бир овоздан амалдаги раҳбар номзодини ёқлашган.

Маълумот учун: Ким Чен Ин КХДРни 2012 йилнинг апрел ойидан буён (отаси Ким Чен Ир вафотидан сўнг) КМП биринчи котиби сифатида бошқариб келмоқда. 2021 йилда партия тизими ислоҳ қилиниб, унга «Бош котиб» унвони берилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг