Ким Чен Ин Россияни сўзсиз қўллаб-қувватлашга ваъда берди

Ким Чен Ин Россияни сўзсиз қўллаб-қувватлашга ваъда берди.
КХДР етакчиси Ким Чен Ин Россия раҳбарияти томонидан “Украинадаги вазиятни ҳал қилиш” бўйича кўрилаётган барча чораларни сўзсиз қўллаб-қувватлашга тайёрлигини айтди.
Ким "Россия президент Владимир Путин бошчилигида ғалабалар ва фаровонликка эришиши"га ишонч билдирди. Бу ҳақда у ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан учрашувда айтди.
“Суҳбат икки давлат раҳбариятининг иродасини аниқ ифода этди: ҳар икки давлат – КХДР ва Россия Федерацияси халқлар учун чексиз манфаатлар ва порлоқ келажак яратиш йўлида бир-бири билан ҳамжиҳатликда бўлади”, — дея таъкидлади Шимолий Корея марказий ахборот агентлиги ўз хабарида.
Лавров ва Ким Чен Ин ўртасидаги учрашув 12 июль куни тушдан кейин бўлиб ўтди. Шунингдек, кеча Россия ТИВ раҳбари КХДР ТИВ раҳбари Чой Сон Хи билан учрашди. Бу икки давлат ташқи ишлар вазирлари даражасидаги стратегик мулоқотнинг иккинчи раунди бўлди.
Эслатиб ўтамиз, минглаб КХДР ҳарбийлари Украина билан урушда қатнашмоқда. Май ойида Владимир Путин ҳам буни тасдиқлаганди. У Шимолий Корея армиясининг Курск вилояти ҳудудларини қайтариб олишдаги иштирокини алоҳида қайд этди. Маълумотларга кўра, Шимолий Корея 10 минг аскарини Курск областига юборган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter