Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Корея Республикасидаги ҳамюртларимиз, оила аъзолари ва яқинлари диққатига

Корея Республикасидаги ҳамюртларимиз, оила аъзолари ва яқинлари диққатига

2020 йил 29 февралдан бошлаб Ўзбекистоннинг Корея Республикасидаги Элчихонаси ҳузурида Оператив штаб ўз ишини бошлади ва Корея Республикасида КОВИД-19 коронавирусининг тарқалиши билан боғлиқ эпидемиологик вазият барқарорлашгунга қадар 24 саотлик тартибда фаолият кўрсатади.

Штаб аъзолари Ўзбекистон фуқаролари билан учрашувлар ўтказмоқда, тушунтириш ишлари олиб бормоқда, ташкилий-техник масалаларни ҳал қилмоқда.

Элчихонанинг расмий веб-сайтида ва Фасебукдаги саҳифасида, Фасебук ва Телеграм ижтимоий тармоқларидаги «Uzbek students in Korea» гуруҳларида тезкор ахборотлар доимий асосда жойлаштирилмоқда.

Элчихона Жанубий Корея томонининг ваколатли органлари билан мунтазам алоқада бўлиб турибди ва фуқароларимизнинг консуллик-ҳуқуқий аҳамиятдаги ва бошқа турдаги масалаларини ҳал қилишга кўмаклашмоқда. Хусусан, Корея Республикаси Адлия вазирлиги мамлакатда қонуний асосда бўлиб турган барча Ўзбекистон фуқароларининг ID-карталари амал қилиш муддатини бир ойга узайтирди.

Оператив штаб берган маълумотга кўра, 3 март ҳолатига кўра Корея Республикаси ҳудудидаги Ўзбекистон фуқаролари орасида коронавирусга чалинганлар қайд этилмаган.

Элчихона яна бир бор ҳамюртларимизга ўз қарорларини, жумладан ватанга қайтиш тўғрисидаги қарорларини жиддий ўйлаб кўришни тавсия қилади. Корея Республикаси ҳукумати илғор тиббиёт технологиялардан фойдаланган ҳолда коронавирус тарқалишининг олдини олиш учун барча зарур чораларни кўрмоқда. Касаллик аниқланган тақдирда чет эл фуқароларига даволаш билан боғлиқ бепул малакали тиббий хизмат кўрсатилишини кафолатлайди.

Ўзбекистон Республикаси Элчихонаси ҳузуридаги Оператив штаб аъзоларининг телефон маълумотлари:
Ўзбекистон Республикасининг Корея Республикасидаги Элчихонаси
(+82) 2 574-65-54; (+82) 2 577-36-60
Зокир Саидов - (+82) 10-7281-7731
Алишер Абдусаломов - (+82) 10-3213-1972
Эркин Хўжаев - (+82) 10-2674-7798
Акбаржон Тўраев - (+82) 10-6659-4504
Хайдар Файзиев - (+82) 10-6802-1969
Абдуманнон Исанов - (+82) 10-3213-4505
Аюбхон Абдуллаев (Uzbekistan Airways АЖ ваколатхонаси) - (+82) 10 8718-6850
Алишер Сулаймонов (Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Кванжу шаҳридаги ваколатхонаси)
(+82) 10-9910-0057

Элчихона интернет ресурслари:

Veb-sayt: http://uzbekistan.or.kr/

Facebook саҳифаси:
https://www.facebook.com/Embassy-of-the-Republic-of-Uzbekistan-in-Seoul-1262723603749230/

Uzbek students in Korea гуруҳи:
https://www.facebook.com/groups/1225827444169019/

Телеграмдаги Uzbek students in Korea гуруҳи:
https://t.me/uzbek_students_korea

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг