Коронавирус Германияга ҳам етиб борди

Хитойдан тарқаган коронавирус Германияда ҳам бир инсонда аниқланди. Бавария федерал ери соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, беморда «хитойча пневмония» аниқлангач, у алоҳида жойга даволанишга олиб ўтилган.
Хабарга кўра, янги турдаги коронавирус билан касалланган эркак киши Штарнберг округида яшайди.
Алоҳида таъкидланишича, беморнинг аҳволи «клиник жиҳатдан яхши» ҳолатда. У махсус жойда, тиббиёт ходимларининг жиддий назорати остида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter