Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Коронавирус пандемияси айрим давлатларда қачон тугаши маълум қилинди

Коронавирус пандемияси айрим давлатларда қачон тугаши маълум қилинди

Фото: «Yandex.ru»

Сингапурлик аналитиклар айрим давлатларда коронавирус пандемияси қачон тугашини тахмин қилишди. Бу ҳақда Сингапур технология ва дизайн университети (SUTD) маълумотларига таяниб «РИА Новости» хабар берган.

Экспертларнинг фикрича, Россияда 20 июлда коронавирус тарқалиши ниҳоясига етади ва янги ҳолатлар қайд этилмайди. Аналитиклар айтиб ўтган сана Россияда COVID-19 билан касалланишлар бўйича мавжуд статистика таҳлилларига асосланади. Мутахассисларнинг таъкидлашича, 20 майда умумий касалланганларнинг 97 фоизи аниқланади, 28 майда эса бу кўрсаткич 99 фоизга етади.

Шунингдек, аналитикларнинг хабарига кўра, коронавирус билан боғлиқ вазият АҚШда 27 августда, Буюк Британияда 14 августда, Германияда 1 августда, Францияда 5 августда ниҳоясига етади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг