Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Коронавирус ёки грипп? Олимлар муҳим далилларни очиқлади

Коронавирус ёки грипп? Олимлар муҳим далилларни очиқлади

Шу кунларда кўплаб мамлакатларда грипп эпидемияси авж олмоқда. Бироқ бу хасталик белгилари «омикрон» штамми аломатлари билан деярли бир хил.

Хўш, тиббий таҳлилларсиз ушбу касалликларни бир-биридан қандай фарқлаш мумкин? Олимлар бу борадаги хулосалари билан ўртоқлашди.

Уларнинг фикрича, грипп вирусининг инкубация даври анча қисқа — 1-2 кунни ташкил этади. Коронавируснинг яширин муддати эса узоқроқ — 4-6 кун давом этади. Демак, гриппга чалинган бемор билан мулоқотдан бир кун ўтиб, бетоб бўлиб қолсангиз, сизга ҳам мазкур инфекция юққани эҳтимоли юқори.

Қолаверса, одатий грипп кўпинча мушак, бўғим ва суяклар ҳамда бош оғриғини келтириб чиқаради.

Ҳар икки хасталик тана ҳароратининг кескин кўтарилиши, томоқ оғриғи, йўтал ва умумий ҳолсизлик билан бошланади. Бурун оқиши ва 37 даража атрофидаги иситма эса бошқа ўткир респиратор вирусли инфекцияларга хос. Лекин аниқ ташхис учун ПЗР-тест талаб этилади.

Шунга қарамай, ҳар икки касалликнинг енгил шаклларида стационар муолажа чоралари бир хил: ётоқ режими, кўпроқ суюқлик ичиш, ҳарорат 38 даражадан ошганда ва бош оғриганда иситма туширувчи ҳамда оғриқ қолдирувчи дорилар ичиш талаб этилади. Энг муҳими, уй шароитидаги муолажалар камида бир ҳафта давом этиши керак.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг