Коронавирус юқтирган президент шифохонага жойлаштирилди

Украина президенти Владимир Зеленскийнинг коронавирусга топширган тест натижаси мусбат чиққани хабар қилинганди.
Давлат раҳбари изоляциядан туриб ўз вазифасини бажаришини таъкидлаганди.
Сўнгги хабарларга кўра, коронавирус юқтирган Владимир Зеленский «Феофания» клиник шифохонасига ётқизилган. Бу ҳақда президент офиси раҳбарининг маслаҳатчиси Михаил Подоляк хабар берган.
«Ҳаммаси жуда қатъий, протокол билан тартибга солинган. У изоляцияланган палатада ва табиийки, у ерда махсус алоқа ташкил этилган», дейди Подоляк.
Қайд этилишича, коронавирусга чалинган президент ва унинг ёрдамчиси одатий иш графигига амал қилишмоқда, ягона чеклов — ўз-ўзини яккалаш тартиби.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter