Коронавирус юқтирганлар сони яна 22 нафарга кўпайди

2020 йил 11 июнь соат 16:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 4717 (+22) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Янги касалланиш ҳолатларининг 10 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 4 нафари Тошкент шаҳрида (3 нафари аҳоли орасида, 1 нафари хориждан келиб, карантинга олинган), 3 нафари Сирдарё вилоятида, яна 3 нафари Тошкент вилоятида ҳамда қолган 2 нафари Қорақалпоғистон Республикасида Россиядан чегара пост орқали мамлакатимизга кириб келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиларида қайд этилган.
Айни пайтда юртимизда 3611 (+79) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайди.
Ҳозирда мамлакатимизда даволанаётган 1087 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter