Коронавирусдан тузалганлар 87 фоизга етди

2020 йил 16 август соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 35 329 (+220) нафарни ташкил этмоқда.
ССВ хабарига кўра, янги касалланиш ҳолатларининг 169 нафари Тошкент вилоятида, 44 нафари Тошкент шаҳрида, 4 нафари Қорақалпоғистон Республикасида ҳамда 3 нафари Фарғона вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Шу билан бирга, Шофиркон туманида яшаган 51 ёшли Ғ.Ж. (эркак) ҳамда Чилонзор туманида яшаган 68 ёшли Ж.С. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.
Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳрида 625 нафар, Тошкент вилоятида 216 нафар, Самарқанд вилоятида 31 нафар, Бухоро вилоятида 15 нафар, Қорақалпоғистон Республикасида 12 нафар, Сирдарё вилоятида 11 нафар, Навоий вилоятида 8 нафар, Андижон вилоятида 5 нафар, Қашқадарё вилоятида 4 нафар ҳамда Фарғона вилоятида 3 нафар, жами 930 нафар бемор тузалди.
Шундай қилиб, юртимизда 30 973 (+930) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (87 фоиз) соғайган.
Ҳозирда мамлакатимизда 4 124 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter