Коронавирусга қарши тузоқ-дори ишлаб чиқарилди — DF-COV-01
Америка олимлари (Дана-Фарбер саратон касалликлари институти, Бостон ва Колорадо университетлари ҳамда Массачусетс шифохонаси ҳамкорлигида) томонидан коронавируснинг омикрон-штамми ҳамда айрим турларини самарали йўқ қилувчи дори воситаси ишлаб чиқилди. Тадқиқот натижалари Science Advances журналида ёритилди.
DF-COV-01 деб номланган янги дори ACE2 рецепторининг молекула-тузоғи вазифасини бажаради. Таъкидланишича, у антитаналарга асосланган бошқа дорилардан фарқли равишда, SARS-CoV-2 (коронавирус)ни бошқача кутиб олади — тузоққа туширади. Коронавирусдаги дорилар ҳимоясини ёриб ўтишда қўл келувчи мутациялар бу дори қўлланилганида ҳужайраларни зарарловчи оқсил-тиканакларидан маҳрум бўлади. ACE2 тузоқлари асосидаги дорилар самарали ва узоқ таъсир кўратади, дейилади хабарда.
Тажрибалар давомида муайян оқсил фрагменти фаоллашганида дори воситаси вирусга тобора чуқурроқ сингиши ва организимда узоқроқ қолиши маълум бўлди. Оддий ифодалаганда, дори коронавируснинг оқсил-тиканакларини емиради, натижада у ҳужайралар сиртидаги ACE2 рецептори билан боғлана олмайди.
Аксарият коронавируслар ACE2 рецептори орқали юқиши ҳисобга олинса, янги дори ҳозир мавжуд барча штаммлар ва ҳатто келгусидаги янги мутацияларга ҳам қарши курашиши мумкин.
DF-COV-01 ишлаб чиқарилиши деярли якунига етган бўлса-да, ҳозирча одамларда синалган эмас. Айни пайтда синовлар клиникагача бўлган босқичда, бу жараёндан муваффақиятли ўтган тақдирда, клиник синовларга рухсат берилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter