Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Коронавирусни даволашда ишлатиладиган дорилар нархи текширилди

Коронавирусни даволашда ишлатиладиган дорилар нархи текширилди

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси 29 июль куни Республика махсус комиссияси томонидан уй шароитида COVID-19 инфексиясини даволаш учун тавсия этилган “Азитромисин”, “Аскорбин кислотаси”, “Гидроксихлорохин”, “Паратсетамол” дориларининг дорихоналарда сотувда мавжудлиги, уларнинг нархи юзасидан жамоатчилик назорати тартибида мониторинг қилди.

Бу ҳақда Федерация матбуот хизмати хабар бермоқда.

Унга кўра, Қорақалпоғистон Республикасининг туман (шаҳар)ларида фаолият кўрсатаётган дорихоналар танланма усулда ўрганилганда мазкур дорихоналарда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги томонидан тавсия этилган “Аскорбин кислотаси” 700-4000 сўмгача, “Гидроксихлорохин” мавжуд эмас, “Парацетамол” 500-1500 сўмгача, “Азитромитсин” 6 мингдан сўмдан 34000 минг сўмгача, сотилаётганлиги маълум бўлди.

Андижон вилоятининг дорихоналарида бу кўрсаткич “Аскорбин кислотаси” 200-3500 сўмгача, “Гидроксихлорохин” мавжуд эмас, “Парацетамол” 450-1000 сўмгача, “Азитромитсин”нинг нархи 4500 дан 36 минг сўмгача эканлиги аниқланди.

Бухоро вилояти ҳудудидаги дорихоналарда “Аскорбин кислотаси” 4500-40000 сўмгача, “Гидроксихлорохин” мавжуд эмас, “Парацетамол” 500-1500 сўмгача “Азитромитсин” дорилари 300 дан 4000 сўмгача сотувда.

Жиззах вилояти ҳудудидаги дорихоналарда ҳам “Аскорбин кислотаси” 1000-2000 сўмгача, “Гидроксихлорохин” мавжуд эмас, “Парацетамол” 500-1000 сўмгача “Азитромитсин” 5000-15000 сўмгача сотувда мавжуд.

Қашқадарё вилояти ҳудудидаги дорихоналарида олиб борилган ўрганишлар натижасига кўра, “Аскорбин кислотаси” 500-5000 сўмгача, “Гидроксихлорохин” мавжуд эмас, “Парацетамол” 400-1000 сўмгача“Азитромитсин” 5000-15000 сўмгача сотилмоқда.

“Аскорбин кислотаси” 700-5000 сўмгача, “Гидроксихлорохин” мавжуд эмас, “Парацетамол” 400-1000 сўмгача “Азитромитсин”дори воситаси эса 5000-15000 сўмгача Навоий вилоятининг дорихоналарида сотилмоқда.

Сирдарё вилояти дорихоналарида “Аскорбин кислотаси” 1000-2000 сўмгача, “Гидроксихлорохин” мавжуд эмас, “Парацетамол” 500-1000 сўмгача “Азитромитсин” эса 6000-42900 сўмгача.

Фарғона дорихоналарида “Аскорбин кислотаси” 900-1000 сўмгача, “Гидроксихлорохин” дори воситаси мавжуд эмас, “Парацетамол” 500-1200 сўмгача, “Азитромитсин” 5 мингдан 15 сўммингача, Хоразмда эса “Аскорбин кислотаси” 500-2000 сўмгача, “Гидроксихлорохин” мавжуд эмас, “Парацетамол” 500-1000 сўмгача “Азитромитсин” 4000 дан 19800 сўмгача.

Тошкент вилоятида “Аскорбин кислотаси 800дан 1200гача, “Гидроксихлорохин” мавжуд эмас, “Паратсетамол” 1000 сўмдан “Азитромитсин” 8000 дан сўмдан 17000 сўмгача, Тошкент шаҳрида “Аскорбин кислотаси”500-3000 гача, “Гидроксихлорохин” мавжуд эмас, “Парацетамол” 1000-1500 гача “Азитромитсин” 7 мингдан 44 минг сўмча сотилаётганлиги аниқланди.

Наманганда “Аскорбин кислотаси” 100-1000 сўмгача, “Гидроксихлорохин” мавжуд эмас, “Парацетамол” 600-1000 сўмгача “Азитромитсин” 4000- 12000 сўмгача, “Плаквенил” дориси 234 минг сўмдан сотилаётганлиги кузатилди. Унинг захираси ҳам 40 дона қутидан иборат.

Федерация жамоатчилик назорати тартибида COVID-19 инфекциясини уй шароитида даволаш учун зарурий дори воситалар нарх-навоси доимий ўрганиб бу борада кенг жамоатчилик хабардор қилишини маълум қилган. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг