Коронавирус қайд этилганларнинг тўққиз нафари оғир аҳволда қолмоқда

Ўзбекистон бўйлаб шифохоналарда даволанаётган 648 бемордан 9 нафарининг аҳволи оғир.
42 мингга яқин фуқаро карантинда бўлиб турибди. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков маълум қилди.
«Улардан олинган намуналар мунтазам лабораторияларда таҳлил қилинмоқда. Охирги бир куннинг ўзида 12 минг 600 дан кўпроқ ҳолатда, жами 371 мингдан кўпроқ лаборатория текширувлари ўтказилган».
Эслатиб ўтамиз, 8 май, 10:00 ҳолатида яна 16 нафар фуқарода коронавирус инфекцияси аниқланган.
Инфекция натижасида шу вақтга қадар 10 киши вафот этди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter