Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Коррупция сабаб 1,5 мингдан ошиқ ходим ишдан бўшатилди

Коррупция сабаб 1,5 мингдан ошиқ ходим ишдан бўшатилди

Фото: Xabar.uz

Коррупцияга қарши текширувлар натижасида 10 ойда 1,5 мингдан ортиқ ходим ишдан бўшатилди

​Коррупцияга қарши курашиш агентлиги маълумотига кўра, 2026 йилнинг январь–октябрь ойларида давлат ташкилотларида 5 минг 368 та хизмат текшируви ўтказилган.

​Текширувлар натижасида 594 та жиноий, 160 та маъмурий ва 4 минг 604 та интизомий жазо чораси қўлланилган. 1 минг 565 та ҳолатда меҳнат шартномаси бекор қилинган.

​Шунингдек, 10 ойда 18 минг 970 та эҳтимолий манфаатлар тўқнашувининг олди олинган, 1 минг 689 та мавжуд ҳолат бартараф этилган. Давлат харидларида эса 297,4 млрд сўмлик 114 та харид бўйича манфаатлар тўқнашуви ва аффилланганлик билан боғлиқ қонунбузилишлар аниқланиб, бартараф этилган. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг