Криштиану Роналду Ламин Ямал ҳақида фикр билдирди

Португалия терма жамоаси сардори Криштиану Роналду Ламин Ямал ҳақида фикр билдирди.
«Ламин келгусида бир нечта жамоавий ва шахсий мукофотлар соҳиби бўлади. У феномен.
Уни ажойиб мартаба кутмоқда. Миллатлар лигасини бир неча бор ютиши мумкин.
Ламин атиги 17 ёшда. Шунинг учун қаттиқ босим ўтказишнинг ҳожати йўқ. Мен сиздан шуни сўрайман. У эркинликни ҳис қилиши керак», - деди Португалия терма жамоаси сардори.
Маълумот учун, кеча Португалия терма жамоаси Миллатлар лигаси финалида Испанияни пеналтилар сериясида мағлуб этиб(2:2, 5:3), ўз тарихида иккинчи бор мусобақа бош совринини қўлга киритди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter