Кунига 160 дақиқа пиёда юрилса нима бўлади?

Майо клиникаси мутахассислари таъкидлашларича, пиёда юришнинг саломатлик учун фойдалари кўп: юрак-қон томир тизими, хотира, уйқу, тана мувозанати яхшиланади, суяклар ва мушаклар мустаҳкамланади, чидамлилик ошади, кайфият кўтарилади, организм стресс ва зўриқишдан енгиллашади.
Яқинда ўтказилган тадқиқотлар эса юриш умрга умр қўшиши мумкинлигини ҳам кўрсатмоқда. Бу ҳақда British Journal of Sports Medicine журналидаги мақолада ёзилган. Тўғри, бунинг учун кунига 160 дақиқа (2 соату 40 дақиқа) тинмай 5 км/соат тезликда юриш керак бўлади.
Янги тадқиқотда олимлар Саломатлик ва овқатланиш миллий тадқиқоти (NHANES) маълумотларига таянишди. Бунда ёши 40 дан ошган ва фаоллик қайд этгичларидан ҳафтасига тўрт кундан кўп фойдаланган кишилар ўрганилди.
Маълум бўлишича, тадқиқотнинг энг фаол 25 фоиз қатнашчилари кунига соатига 4,8 км тезликда 160 дақиқадан яёв юришган. Агарда қолган қатнашчилар ҳам юқоридаги 25 фоиз фаоллар каби юришга одатланишганида 78,6 йил ўрнига 84 йил яшашлари мумкинлиги қайд этилди. Ва аксинча, тадқиқот доирасидаги энг нофаол 25 фоиз одамлар бошқаларга нисбатан тахминан 6 йил кам яшашгани қайд этилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter