Лазерли нур тарқаткичларнинг ноқонуний муомаласи учун жавобгарлик белгиланмоқда

Таъкидланишича, сўнгги пайтларда портатив лазерли нур тарқаткичларни мамлакатга қонунга хилоф равишда олиб кириш ҳолати кўпайган. Бу фуқаролар ҳаёти ва соғлиғига таҳдидлар туғдирмоқда.
Ўзбекистонда портатив лазерли нур тарқаткичларнинг ноқонуний муомаласи учун маъмурий жавобгарлик белгиланиши кутилмоқда. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари тегишли қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда қабул қилишди.
Депутатларнинг таъкидлашича, сўнги пайтларда портатив лазерли нур тарқаткичларни мамлакатга қонунга хилоф равишда олиб кириш ва улардан фойдаланиш ҳолатларининг кўпайиши фуқаролар ҳаёти ва соғлиғига, ҳаво кемалари парвозларининг хавфсизлигига, жамоат тартибига юқори даражадаги таҳдидлар туғдирмоқда.
Янги қонун лойиҳаси билан портатив лазерли нур тарқаткичларнинг қонунга хилоф муомаласи учун маъмурий жавобгарлик белгиланмоқда.
Қайд этилишича, бу назорат ва таъсир чораларининг самарадорлигини оширишга, бу турдаги ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва ундан жабрланиш ҳолатларини бартараф этишга ёрдам беради.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter