Маҳаллий Кенгашлар фаолияти 2030 йилга қадар ривожлантирилади

Президентнинг жорий йил 23 июндаги ПФ-98-сон фармони билан «Ўзбекистон Республикасида маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари фаолиятини 2030 йилга қадар ривожлантириш» концепцияси тасдиқланди.
Концепцияга кўра, маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари тизимини ривожлантиришнинг стратегик мақсадлари ва устувор йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланди:
- Маҳаллий Кенгашлар, уларнинг органлари ҳамда депутатларининг назорат фаолиятини такомиллаштириш, бюджет ва ҳудудларни режалаштириш жараёнларидаги иштирокини кучайтириш;
- аҳоли муаммолари ва ҳудуд манфаатларига оид муҳим ва долзарб масалаларни ҳал этишни «маҳалла еттилиги» – туман (шаҳар) Кенгаши –вилоят Кенгаши – Сенат» тамойили асосида кучайтириш;
- Маҳаллий Кенгашларнинг норма ижодкорлиги соҳасидаги фаолиятини такомиллаштириш, қарорлар ишлаб чиқишда кенг жамоатчиликнинг кенг иштирокини таъминлаш;
- Маҳаллий Кенгашлар депутатларининг мақоми ва фаолиятининг асосий кафолатларини янада кучайтириш;
- Маҳаллий Кенгашлар фаолиятининг ташкилий-институционал асосларини такомиллаштириш, уларнинг моддий-техника базаси ва кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш;
- Маҳаллий Кенгашлар фаолиятида ўзаро ва халқаро ҳамкорликни йўлга қўйиш;
- Маҳаллий Кенгашлар фаолиятини тўлиқ рақамлаштириш, «E-Kengash» электрон платформасини такомиллаштириш.
Манба: t.me
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter