Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Маҳаллий саноатни ривожлантириш бўйича янги тизим жорий этилади — Президент

Маҳаллий саноатни ривожлантириш бўйича янги тизим жорий этилади — Президент

Фото: Президент матбуот хизмати

Айни вақтда маҳаллий саноатни ривожлантириш бўйича Шавкат Мирзиёев бошчилигида видеоселектор ўтказилмоқда. Давлат раҳбари йиғилиш давомида соҳани ривожлантириш учун аввало коррупцияни йўқотиш кераклигини таъкидлаб ўтди.

— Агар коррупцияни илдизи билан йўқ қилмасак, ислоҳотлар тўлиқ амалга ошмайди. Ҳеч қачон ҳудудларга бу қадар кўп маблағ бермаганмиз. Агар жойлардаги раҳбарлар бу пулларни жойига сарф қилиб, ислоҳотларни тўғри тушунмаса, ишдан кетади, — деди президент.

Йиғилиш давомида таъкидланишича, сўнгги уч йилда Ўзбекистонда қурилиш материаллари ишлаб чиқариш ҳажми 1,5  бараварга ошган. Лекин, ички эҳтиёжни қоплаш учун бу натижа етарли эмас.

— Цементга бўлган эҳтиёж – 86  фоиз, қурилиш ойнаси – 69  фоиз, керамик буюмлар – 40  фоиз, гулқоғоз (обой) – 30  фоиз, лак-бўёқ – 65  фоизга таъминланмоқда.Умуман, ўтган йили қарийб 1  миллиард долларлик (метал ва ёғочдан ташқари) қурилиш материаллари импорт қилинган. Лекин, бугунги кунгача бирорта туман, шаҳар ёки вилоят раҳбари маҳаллий саноат салоҳияти ва ундан фойдаланишни чуқур ва пухта ўйлаб кўргани йўқ, — дея таъкидлади давлат раҳбари.

Шавкат Мирзиёев бу борада ҳокимлардан кўпроқ ташаббус кўрсатишни талаб қилди. Давлат раҳбарининг таъкидлашича, маҳаллий саноатни ривожлантириш бўйича мутлақо янги тизим жорий қилинади.

— Ҳудудга нима четдан олиб келинаяпти, нимани ўзимизда ишлаб чиқариш мумкин, бунинг учун нима қилиш керак, деган саволлар ҳокимларни ҳар куни қийнаши керак. Маҳаллий саноатни ҳақиқатда ривожлантириш учун, ҳар бир ҳудудда ишлаб чиқаришни камида 3-4 бараварга ошириш зарур.Шу боис, маҳаллий саноатни ривожлантириш бўйича мутлақо янги “вертикал” тизим жорий этилади, — деди президент.

Президент Шавкат Мирзиёев қурилиш материаллари саноатини ривожлантириш, илғор технологияларни жорий этиш ва лойиҳаларни молиялаштириш ишларига масъулият ва жавобгарликни “Саноатқурилишбанк” раиси Аннақличев зиммасига юклади. Банк томонидан Жорий йилнинг 1 июлига қадар хорижий экспертларни жалб этган ҳолда инвестиция компанияси ташкил қилинади. Шунингдек “Саноатқурилишбанк”нинг барча ф́илиалларда консалтинг марказлари очилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг