Тошкентда алимент тўламаётган фуқарони тергов қилмоқда

Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманида 1 февраль куни соат 19.58 да тушган хабарга кўра, фарзанди учун алимент тўламай келаётган фуқаро аниқланган.
Хабар берилишича, 2015 йил 1 январидан 2018 йил 1 январига қадар муқаддам судланмаган, ишламайдиган фуқаро В.А.Н. вояга етмаган фарзандини моддий таьминлашдан бўйин товлаб, 12 116 897 сўм тўламасдан келгани аниқланган.
Ушбу ҳолат бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 122-1-банди билан жиноят иши қўзғатилиб, МИБ туман бўлими томонидан тергов ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter