Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Мактаб директори пора билан қўлга тушди

Мактаб директори пора билан қўлга тушди

Фото: «Xabar.uz»

Бухорода мактаб директори фуқарони ўқишга киритиб қўйиш эвазига ундан пора олган вақтда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан қўлга олинди, дея маълум қилмоқда «Xabar.uz» мухбири.

Таъкидланишича, Ғиждувон туманидаги умумий ўрта таълим мактаби директори Д.С. хизмат мавқеидан фойдаланиб, фуқаро Н.Ҳ.нинг ишончига кириб, ўқиш даврининг иккинчи мавсуми бошланишига қарамай, ваколатли танишлари орқали унинг ўғлини Бухоро давлат университетига ўқишга киритиб қўйиш учун 1500 АҚШ доллари сўраган.

Д.С. туман марказидаги савдо мажмуаларидан бирининг олдида фуқаро Н.Ҳ.дан 1500 АҚШ долларини пора тариқасида олаётган вақтда туман ДХХ бўлинмаси ҳамда вилоят ИИБ ТҚХ ЖҚБ ходимлари томонидан қўлга олинган.

Ҳолат юзасидан олиб борилган тергов ҳаракатлари давомида Д.С. ўқишга киритиб қўймоқчи бўлган бола ўзининг ўқувчиси бўлгани аниқланган.

Айни пайтда Д.С.нинг ҳатти-ҳаракатлари юзасидан унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик), 3-қисми «в» банди билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари Ғиждувон туман прокуратураси томонидан олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг