Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Мансабдор» фирибгар бўлиб чиқди

«Мансабдор» фирибгар бўлиб чиқди

Фуқаро В. С.га мансабдор деб таништирилган У. К. қип-қизил фирибгар бўлиб чиқди. У ва шерикларининг ҳақиқий қиёфаси департаментнинг Янгиҳаёт туман бўлими ходимлари ўтказган тадбирда «бир» деганда очилсами?!

Воқеликнинг қисқа баёни шундай: Н. Ф. деган аёл юқорида айтганимиз – В.С.га 4300 АҚШ доллари эвазига туманда бўш турган 10-12 сотих ер  майдонига эгалик қилиш ҳуқуқини берувчи кадастр ҳужжатини расмийлаштириб беришни ваъда қилади. Сўзига исбот сифатида жиноий шериги У. К.ни гўёки Сергели туман ҳокимлигининг мансабдорларидан бири сифатида таништиради.

Ўтказилган тадбирда уларнинг барчаси фирибгар экани, шундай жиноят билан муқаддам судланишганига ҳам ойдинлшанига нима дейсиз?!

Бош прокуратура матбуот хизматининг «Xabar.uz»га маълум қилишича, ҳолат юзасидан фирибгарлик ва пора беришга қасд қилиш аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов жараёнида айбланувчилар сони кўпайиши эҳтимолдан ҳоли эмас. Чунки, ҳозирданоқ уларнинг сони яна биттага кўпайган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг