Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Марғилонда 3 ёшли болакайни босиб кетган ҳайдовчига нисбатан жиноий иш қўзғатилди

Марғилонда 3 ёшли болакайни босиб кетган ҳайдовчига нисбатан жиноий иш қўзғатилди

Ижтимоий тармоқларда Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида маҳалла ичидаги йўлда ўйнаб ўтирган болакайни машинасида эътиборсизларча босиб ўтиб кетган аёл акс этган видеолавҳа тарқалди.

Вилоят ИИБнинг маълум қилишича, ҳолат жорий йилнинг 10 май куни Марғилон шаҳар Зуҳро кўчасида содир бўлган. Унда 1970 йилда туғилган фуқаро Д.А. Lacetti русумли автомобилини бошқариб кетаётиб, 2022 йилда туғилган А.А.ни босиб кетган.

Натижада, болакай А.А. тан жароҳати олиб шифоҳонага ётқизилган.

«Ҳозирда А.А.нинг аҳволи яхши ҳолатда», – дейилади расмий маълумотда.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 1-қисми ҳамда 117-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб якунига кўра тегишли судловга юбориш чораси кўрилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг