Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Марғилонда ипак матолар бўйича халқаро форум ўтказилади

Марғилонда ипак матолар бўйича халқаро форум ўтказилади

Жорий йилнинг 29 май куни туризм инфратузилмасини ривожлантириш, туристлар учун қўшимча қулайликлар яратиш, кўрсатилаётган хизматлар сифатини такомиллаштириш ҳамда жозибадорлигини ошириш мақсадида Фарғона вилоятининг Марғилон шаҳрида «Ўрта асрларда Марғилон ипак матоларининг халқаро бозордаги аҳамияти» мавзусида кўргазма ва илмий-амалий конференцияни ўз ичига олган халқаро Форум бўлиб ўтади.

Форум Туризм қўмитаси, Фарғона вилояти ҳокимлиги, вилоят Туризм бошқармаси, «Ҳунарманд» уюшмаси, Ўзбекистон Фанлар академияси билан ҳамкорликда ташкил этилмоқда.

Илмий-амалий конференция доирасида номоддий маданий мерос намуналарини «тайёрлаш-ўргатиш-тиклаш-сақлаш-оммалаштириш» яхлит узлуксиз тизим асосида «Ҳунармандчилик» марказида адрас маҳсулотлари буюмларини тайёрлаш «устоз-шогирд» тамойили асосида ёшларга ўргатиш, илмий тадқиқотлар, кўргазма ва намойишлар ўтказилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг