Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Марказий банк тижорат банкларидан бирига чеклов киритди

Марказий банк тижорат банкларидан бирига чеклов киритди

Фото: Xabar.uz

Марказий банк кўрсатмаларига амал қилмаганлиги ва юклатилган вазифалар ижросини таъминламаганлиги сабабли 1 та тижорат банкига айрим операцияларни амалга оширишга чеклов ўрнатилди.

Шунингдек, 1 та тўлов ташкилотининг лицензиясини амал қилиш муддати 10 иш кунига тўхтатилди ҳамда 5 та тижорат банки ва 1 та микромолия ташкилоти фаолиятида аниқланган камчиликлар учун чора ва санкциялар қўлланилиши тўғрисида огоҳлантирилиб, тижорат банкларининг жойлардаги филиалларида ўтказилган назорат тадбирлари натижасида аниқланган қоидабузарликлар бўйича 16 та банкка нисбатан жарима чораси қўлланилди.

Бу ҳақда Марказий банкнинг Банк назорати қўмитаси йиғилишида маълум қилинган. 

Бундан ташқари, Қўмита қарорлари билан тижорат банклари бошқарувлари зиммасига аниқланган камчиликларни бартараф этиш, эҳтимолий йўқотишларга қарши захираларни яратиш, шунингдек, Марказий банк томонидан ўрнатилган пруденциал нормативларга амал қилиш, банк фаолиятида мавжуд заифликларни бартараф қилиш ва молиявий ҳолатни соғломлаштириш билан боғлиқ талабларга риоя этиш юзасидан кўрсатмалар берилди.

Аввалроқ, Марказий банк пластик карталардан миллионлаб пул йўқолгани масаласини изоҳлаганди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг