Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Марказий Осиё мамлакатлари қўшма телеканал ва медиа платформа яратиши мумкин

Марказий Осиё мамлакатлари қўшма телеканал ва медиа платформа яратиши мумкин

Қозоғистон Республикаси маданият ва ахборот вазири Аида Балаева Остона шаҳридаги II Марказий Осиё медиа форуми давомида қўшма телеканал ва медиа платформа яратиш нияти ҳақида гапирди. 

«Қардош давлатларимиз ўртасидаги муносабатлар давлат раҳбарларининг фаол ва яқин ҳамкорлиги туфайли ҳозир жуда юқори даражада. Ва бизнинг вазифамиз бу вазиятдан биз назорат қилаётган соҳада ҳамкорликни чуқурлаштириш учун фойдаланишдир, – дея таъкидлади вазир.
Унинг айтишича, ўзаро ахборот таъсирини фаоллаштириш масаласи минтақа раҳбарлари даражасида бир неча бор кўтарилган. Хусусан, ўтган йили Остона шаҳрида бўлиб ўтган маслаҳат йиғилишида Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев мамлакатлар ҳукуматларига қўшма медиа маҳсулотларини ишлаб чиқишни таклиф қилган эди.
Аида Балаева, шунингдек, Марказий Осиё мамлакатлари ўртасидаги медиа соҳасидаги ҳамкорлик янги босқичга кўтарилаётганини таъкидлади.
Шундай қилиб, Қозоғистон маданият ва ахборот вазирлиги ҳамда Ўзбекистон ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ўртасида 2025 йилгача ўзаро ҳамкорлик режаси имзоланди. Ҳужжатга медиа-контент алмашиш, журналистлар учун тренинглар ва семинарлар ўтказиш, матбуот котибларининг малакасини ошириш, ёш мутахассисларни қўллаб-қувватлаш ва дезинформацияга қарши биргаликда курашиш киради.
Шунингдек, томонлар тажриба алмашиш ва профессионал алоқаларни ривожлантириш учун икки мамлакат журналистлари учун пресс-турлар ташкил этишга қарор қилишди.
«Биз барча Марказий Осиё давлатларини ушбу жараённинг бир қисми бўлишга чақирамиз», деди вазир.
Аввалроқ, Остона медиа форумида журналистика соҳасида Марказий Осиё мукофотини таъсис этиш таклиф этилгани ҳақида хабар берилган эди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг