Марсдаги изларнинг сири очилди

Марс сайёрасида суюқ сув йўқ — сунъий интеллект шундай тўхтамга келди.
«Қизил сайёра» тепаликларидаги сирли қора ва оқ чизиқларни олимлар қарийб ярим асрдан буён сув оқимидан қолган излар деб тахмин қилиб келишган. Аслида бунга сувнинг алоқаси йўқ. Марс сиртининг 86 мингдан ортиқ суратларини таҳлил қилган сунъий интеллект шундай хулоса чиқарди, дейилади Nature Communications журналида эълон қилинган тадқиқотда.
1977 йилдаги Viking (АҚШ) миссияларида Марсда ғалати эгатлар — кратерларнинг ёнбағирлари ва деворларидаги чизиқлар биринчи марта аниқланган эди. Улар нима эканлиги, қандай пайдо бўлгани ҳақида олимлар ҳамон бир тўхтамга келишган эмас. Энг оммалашган назарияга кўра, чизиқлар мавумий тарзда — ер ости музликларининг эриши натижасида ҳосил бўлади. Яна бир назарияда чизиқлар сув иштирокисиз шаклланиши айтилган.
Сунъий интеллект ёрдамида олинган маълумотлар эса кучли шамоллар ва чангнинг юқори тезликда чўкиши сингари омиллар шундай чизиқларни пайдо қилганига ишора бермоқда. Яъни «намлик» эмас, балки «қуруқлик» чизиқларни юзага келтирган. Маълум бўлишича, янги учиб келган чанг қатламлари ёнбағирлар бўйлаб пастга сирғалиб тушганида кўпинча чизиқлар ҳосил бўлади ҳамда тўқроқ ёки очроқ тусдаги юзалар шаклланади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter