Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Медведев Трампнинг талабига муносабат билдирди

Медведев Трампнинг талабига муносабат билдирди

Россия Хавфсизлик Кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев Доналд Трампнинг талабига кескин муносабат билдирди. Унинг айтишича, АҚШ президенти Доналд Трампнинг Россия-Украина можаросига барҳам бериш бўйича янги муддати музокаралар жараёнини “ультиматумлар ўйини”га айлантиради.

У Оқ уй раҳбарининг Украинадаги ҳарбий ҳаракатларни тугатиш муддатини 50 кундан 10-12 кунга қисқартирганини шундай изоҳлади. 

"Ҳар бир янги ультиматум таҳдид ва уруш томон қадамдир. Россия ва Украина ўртасида эмас, балки унинг ўз мамлакати (АҚШ,- таҳр) билан", деб ёзган Медведев Х ижтимоий тармоғида.

У АҚШ президентини Россия “Исроил эмас, ҳатто Эрон ҳам эмаслигини” унутмасликка чақирди. 

Бугун Доналд Трамп Россия ва Украина ўртасидаги музокараларда муваффақият бўлмаса, 10-12 кунлик муддатдан сўнг Россиядан нефт ва газ импорт қилувчи давлатларга 100 фоизлик божлар жорий этишга ваъда берди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг