Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Меҳриддин Абдуллаев бошчилигидаги «Ўзбекнефтгаз» делегацияси Озарбойжонга ташриф буюрди

Меҳриддин Абдуллаев бошчилигидаги «Ўзбекнефтгаз» делегацияси Озарбойжонга ташриф буюрди

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев 2019 йилнинг октябрь ойида Озарбойжон Республикасига ташриф буюриб, Озарбойжон Республикаси президенти Илҳом Алиев билан учрашган эди.

Давлат раҳбарлари ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтиришнинг долзарб масалаларини муҳокама қилиб, бу борада биринчи галдаги вазифаларни белгилаб олган эдилар.

Белгиланган вазифаларни амалда бажариш мақсадида «Ўзбекнефтгаз» акциядорлик жамияти Бошқарури раиси Меҳриддин Абдуллаев бошлигидаги делегация «SOCAR» ва «НИПИ Нефтегаз SOCAR» компаниялари билан иккитомонлама манфаатли ҳамда истиқболли лойиҳалар юзасидан ҳамкорлик масалаларини ҳал қилиш мақсадида Озарбайжонда бўлиб турибди.

Ташрифнинг илк куни «Ўзбекнефтгаз» акциядорлик жамияти делегацияси аъзолари «Азнефт» компаниясининг «Бибиэйбат» нефт ва газ қазиб олиш бошқармасида бўлишди ва у ердаги ишларни кўздан кечиришди. Шу куннинг ўзида «НИПИ Нефтегаз SOCAR» тажриба-синов базасидаги қилинаётган ишлар ҳам ўрганилди.

Истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан ўзаро учрашув ҳам бўлиб ўтди. «Ўзбекнефтгаз» АЖ делегацияси аъзоларини Озарбайжон Республикаси давлат нефт компанияси «SOCAR»нинг Президенти Абдуллаев Ровнаг Ибрагим ўғли ва «SOCAR»нинг геология ва геофизика масалалари бўйича Вице-президент Гусейнов Баҳром Бахлул ўғли қабул қилди.

Суҳбат давомида Орол денгизи ҳудудида гелогия қидирув ишларини амалга ошириш, Ғарбий ва Шарқий Тошли, Шимолий Шўртан, Гармистон конларини ўзлаштириш масаласида ҳамкорлик масалалари ҳам муҳокама қилинди.

«Ўзбекнефтгаз» АЖ делегациясининг Озарбайжондаги ташрифи давом этади.

«Ўзбекнефтгаз» АЖ Матбуот хизмати

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг