Меркель: Европа Иттифоқида яратиладиган вакцина ҳамма учун

Европа Иттифоқи ишлаб чиқмоқчи бўлаётган коронавирусга қарши вакцина бутун дунё аҳолиси учун, деди Германия канцлери Ангела Меркель. Унинг баёноти ҳукумат сайтига жойланган.
Германия канцлери Ангела Меркель ва Европа Иттифоқининг бошқа етакчилари коронавирусга қарши вакцина ва дори ишлаб чиқариш учун 7,5 миллиард евро миқдорида маблағ тўплашга чақирди. Бу ҳақда улар шанба куни «Frankfurter Allgemeinen Zeitung» газетасида чоп этилган мақолада эълон қилишди. 4 май, душанба куни Еврокомиссия таклифига кўра донор-мамлакатлар коронавирусга қарши кураш мавзусида конференция ўтказишади. Меркель унда иштирок этиши кутилмоқда.
Меркелнинг таъкидлашича, яратилаётган вакцина, дори-дармон ва ташхислаш усуллари дунёдаги барча одамлар учун. «Бунинг учун Германия жавобгарликни ўзига олади».
Канцлернинг сўзларига кўра, вакцина ишлаб чиқишга тахминан 8 миллиард евро етмаяпти. Германия бу ишга яхшигина молиявий ҳиссасини қўшади. Мазкур фаолият билан нафақат давлат ташкилотлари, балки ҳусусий жамғармалар, вакцина ва дори ишлаб чиқарувчилар, шунингдек, CEPI ва GAVI альянслари ҳам шуғулланмоқда. Германия, шунингдек, бу масалада ҳал қилувчи роль ўйнайдиган ЖССТ билан фаол ҳамкорлик қилиш ниятида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter