Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Мерос талашган ака ва сингил асранди бўлиб чиқди

Мерос талашган ака ва сингил асранди бўлиб чиқди

Иллюстратив фото

Хитойнинг Тянцзин шаҳрида 420 минг доллар меросни талашган ака ва сингилнинг иккиси ҳам асранди фарзанд бўлиб чиқди.

Ота ўлимидан олдин ўғлига уч хонали уйни васият қилиб қолдирган, эвазига ўғил синглисига «яхшироқ ҳақ тўлаш»га ваъда берган.

Бироқ сингил аканинг таклифига кўнмай, ҳақини ундириш учун судга беради. Суд ҳужжатларни текшириш жараёнида меросхўрларнинг ҳеч бири марҳум ота-онанинг биологик фарзандлари эмаслигини аниқлади...

Судя тушунтиришича, асраб олинганлик меросга тенг ҳуқуқ берди, бироқ уй ўғил номига 2007 йилда расмийлаштирилгани учун уни бўлиш мумкин эмас. Узоқ сур-сурлардан сўнг, ниҳоят, томонлар муросага келди: уй ўғилда қолди, бадалига синглисига 77 минг доллар тўлайди.

Уй ўғилга, пул сингилга ўтди, аммо ота қабрда тинч ётармикан...

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг