Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Метро бекатларидаги ҳолатга изоҳ берилди

Метро бекатларидаги ҳолатга изоҳ берилди

Фото: Ижтимоий тармоқлар

Ижтимоий тармоқларда Тошкентнинг катта қисмида электр муаммоси юзага келгани, ҳатто метрода ҳам узилишлар кузатилганига оид хабар ва фотолар тарқалди. «Тошкент метрополитени» УК ҳолатга изоҳ берди.

«Бугун соат 12:55 – 13:05 оралиғида Тошкент шаҳар электр таъминоти тизимида юзага келган носозлик сабабли метрополитенининг «Чилонзор», «Юнусобод», «Ўзбекистон» йўналишларидаги бекатларида ёритувчи ускуналар ишламаган, эскалаторлар тўхтаган. Бироқ, поездлар ҳаракати тўхтамаган, чунки поездларнинг ҳаракатини таъминловчи электр таъминоти алоҳида. Келтирилган ноқулайликлар учун узур сўраймиз», дейилади изоҳда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ республика бўйлаб электр узилишлари кузатилиши мумкинлиги айтилганди. Бунга суткалик электр энергияси истеъмоли асосий сабаб қилиб кўрсатилганди.

Ўзбекистон ҳудудида жазирама иссиқ яна икки кун давом этади, аммо унинг ортидан кучли шамол ва қумли бўронлар кузатилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг