Mетрода поездлар оралиқ вақти қисқаради
Жорий йил 4 сентябрдан ОТМларда ўқув машғулотлари бошланади. Натижада шаҳар жамоат транспортига бўлган талаб ошади. Мазкур талабни қондириш учун олиб борилаётган ишлар юзасидан «Тошкент метрополитени» ДУК матбуот хизмати ЎзАга маълумот берди.
Метродан фойдаланишда йўловчиларга янада қулайлик яратиш мақсадида мавжуд ички ресурслардан максимал даражада фойдаланган ҳолда вақт оралиқлари қисқартирилиши режалаштирилган. Масалан, тиғиз вақтларда Чилонзор йўналишида 1,5 дақиқалик, Ўзбекистон йўналишида эса 3-3.5 дақиқалик ҳамда Юнусобод йўналишида эса, 5 дақиқалик интервалда поездлар ҳаракати йўлга қўйилади.
Аввалроқ 4 сентябрдан Тошкент метроси бекатларига яқин 31 та ОТМда дарс жараёнининг бошланиш вақти маълум қилинганди.
Шунингдек, Тошкент метрополитенининг «Юнусобод» ва «Туркистон» бекатлари 4 ойга ёпилиши хабар қилинган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter