Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Миллионер болалар: 12 та муваффақият тарихи

Миллионер болалар: 12 та муваффақият тарихи

Мактабни тугатишга улгурмасданоқ катта бойлик орттирган болалар сони жуда кўп. Қуйида ўз истеъдоди ва меҳнати билан муваффақиятга эришган 12 нафар бола ҳақида ҳикоя қиламиз. 

  1. Кристиан Оуэнс — Mac Bundle Box дастурлар тўплами яратувчиси

Кристиан илк миллион долларини 16 ёшига етмасдан топган. У веб-дизайнни ўрганган ва 14 ёшида ўз компаниясини ташкил этган. Mac OS X учун Mac Bundle Box номли дастурлар тўплами унга миллионлаб даромад келтирди. 

  1. Эмиль Мотика — Motycka Enterprises компанияси асосчиси

Эмиль 9 ёшидан газон ўриш хизмати билан шуғуллана бошлаган. 13 ёшида $8000 қарз олиб, ўт ўрувчи сотиб олган. 18 ёшида ўз компаниясини очган ва ҳозирда миллионлаб даромад олмоқда. 

  1. Эван — EvanTube канали асосчиси

Эван 8 ёшида YouTube'да EvanTube номли канал очган. Тез муддатда канал 1 миллиондан ортиқ обуначига (ҳозирда 7 млн) ва йилига $1 миллиондан ортиқ даромадга эга бўлади. У тенгқур болалар учун қизиқ бўлган ўйинчоқлар ва маҳсулотларга шарҳ беради. 

  1. Кэмерон Жонсон — Cheers and Tears асосчиси

Кэмерон ўз бизнесини ота-онаси учун тўй таклифномалари ясашдан бошлаган. 14 ёшида Cheers and Tears номли компания очган ва кейин интернет-дастурлар ва реклама билан шуғуллана бошлаган. Унинг ойлик даромади $400 минггача етган. 

  1. Адам Ҳилдрет — Dubit ва Crisp асосчиси

Адам 16 ёшида Британияда ўсмирлар ўртасида оммалашган Dubit номли ижтимоий тармоқни яратган. Кейин болаларни интернетдаги нотанишлардан асрайдиган Crisp номли компанияни очади. У Британиянинг энг бой ўсмирлари рўйхатига кирган. 

  1. Мозия Бриджес — Mo’s Bows асосчиси

9 ёшида бўйинбоғ ишлаб чиқарадиган компаниясини очган ва йиллик даромади $150 минггача етган. У Shark Tank реалити-шоусида ҳам иштирок этган. Сўнг у ўзининг кийим-кечак брендини яратиш устида ишлаган. 

  1. Жефф, Дэйв ва Кэтрин Кук — My Yearbook ижтимоий тармоғи асосчилари

Улар мактаб ўқувчилари учун Facebook’га ўхшаш ижтимоий тармоқ — My Yearbook’ни яратган. 6 йил ичида сайт машҳур бўлиб кетади ва Quepasa Corp’га $100 миллионга сотилади. 

  1. Санджай ва Шавран Кумаран — GoDimensions асосчилари

12 ва 14 ёшларида улар ўз ўйин студиясини очган. Уларнинг Catch Me Cop каби ўйинлари 35 мингдан ортиқ юклаб олинган. Даромадни асосан реклама орқали топишган. Улар турли конференция ва тадбирларга таклиф этилади. 

  1. Фарҳод Асидвалла — Rockstah Media асосчиси

20 нафар ходими бўлган Rockstah Media маркетинг агентлигини 16 ёшида очган. TEDx дастуридаги чиқишлари, нутқлари орқали машҳур бўлган.  

  1. Роберт Нэй — Bubble Ball ўйини яратувчиси

14 ёшида Bubble Ball ўйини чиқаргач, икки ҳафтада $2 миллион ишлаб топган. Ўйин 16 миллион марта юклаб олинган. Сўнг Nay Games компаниясида янги дастурлар устида ишлаган. 

  1. Ник Д’Алойсио — Summly иловаси яратувчиси

Ник 2013 йилда Summly иловасини Yahoo’га $30 миллионга сотган. Time журнали уни дунёнинг энг обрўли ўсмирлари қаторига киритган. У миллиардер Ли Ка-шингдан сармоя жалб қилган энг ёш тадбиркор ҳисобланади. 

  1. Леанна Арчер — Leanna’s Hair асосчиси

9 ёшида бувасининг сирли рецептлари асосида соч геллари ишлаб чиқара бошлаган. Сўнг у ўзининг тўлиқ косметика маҳсулотлари линиясини яратган. Ўсмирлик вақтидаёқ даромади йилига $100 мингдан, шахсий капитали эса $3 миллиондан ошиб кетган. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг