Мирзиёев амалий ташриф билан Остона шаҳрига етиб борди

Бугун Президент Мирзиёев Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тўқаевнинг таклифига биноан Остонада бўлиб турибди. Ўзбекистон етакчиси «Марказий Осиё – Италия» саммити тадбирларида иштирок этади.
Тадбирда минтақа мамлакатлари етакчилари ва Италия Бош вазири иштирок этиши кўзда тутилган.
Кун тартибига мувофиқ, кўп қиррали ҳамкорликни, энг аввало «яшил» иқтисодиёт, инвестициялар, инновациялар, фан ва таълим соҳаларида янада ривожлантириш масалалари кўриб чиқилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter