Митинг ва намойишларни тартибга солувчи қонун қабул қилинади – лойиҳа

Митинг, йиғилиш ва намойишлар, шунингдек, оммавий тадбирлар соҳасидаги барча қонунчилик нормаларини умумлаштириб, қонун лойиҳаси такомиллаштирилади.
Бу борада Президентнинг тегишли фармони лойиҳасида гап боради.
Ҳужжат лойиҳасида Ҳукумат, ИИВ, Миллий гвардия ҳамда манфаатдор вазирлик ва идораларга 2027 йилнинг октябрига қадар «Митинг, йиғилиш ва намойишлар тўғрисида»ги қонун лойиҳасини белгиланган тартибда Олий Мажлис Қонунчилик палатасига киритиш вазифаси топширилган.
Қайд этилишича, ушбу қонуннинг қабул қилиниши билан фуқароларнинг оммавий тадбирларда, митинг ва намойишларда иштирок этиши билан боғлиқ муносабатлар тартибини белгилайдиган қонунчилик тизимга солинади ва такомиллашади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter