Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Михаэл Шумахернинг афсонавий машинаси 18,17 млн долларга сотилди

Михаэл Шумахернинг афсонавий машинаси 18,17 млн долларга сотилди

Фото: RM Sotheby's

«Формула-1» бўйича 2001 йилги жаҳон чемпионатида Михаэл Шумахер бошқарган Ferrari болиди RM Sotheby's кимошди савдосида сотилди.

Сўнгги харидор машина учун афсонавий маблағ — 18,17 млн доллар тўлади.

«Бу «Формула-1» аукционларида сотилган энг қиммат автомобилга ҳамда «Формула-1»нинг учта Mercedesдан кейин тўртинчи энг қиммат болидига айланди», — дейилади хабарда.

Михаэл Шумахер 2001 йилда ушбу болид билан Монако ва Венгрия гран-приларида ғалаба қозониб, жаҳон чемпионлигини қўлга киритган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг