Москва–Таиланд самолёти Ўзбекистондан қайтиб кетди

Москвадан Пхукет (Таиланд)га учган самолёт Ўзбекистон осмонига келиб ортига қайтди.
Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги зиддият янада кучайгани (айни пайтда томонлар ракета ва ҳаво кучлари орқали бир-бирига зарбалар бермоқда) бунга сабаб бўлди. Покистон ўз ҳаво кенгликларини 48 соатга ёпган.
Дронлар таҳдиди туфайли Москва атрофида «Гилам» тартиби жорий этилгани боис, қайтган самолёт Шереметьево аэропортига ҳам қўна олмади.
«Аэрофлот» самолёти бошқа аэропортга қўнадими ёки «Гилам» тартиби бекор қилинишини кутиб парвозда давом этадими, ҳозирча номаълум.
Шунингдек, Москва–Деҳли йўналишида парвоз қилган самолёт Тошкентга фавқулодда қўнгани айтилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter