Мўйноқда дезинфекция ишлари узлуксиз олиб борилмоқда (Фото)
Коронавирус касаллиги тарқалишининг олдини олишда барча тизим вакилларидан бирдамлик ва ҳамжиҳатликда ҳаракат қилиш талаб этилади.
Ушбу тамойилга амал қилган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ тумани ҳудудида фаолият юритаётган Президент Халқ қабулхонаси, Фавқулодда вазиятлар бошқармаси, Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази, Ички ишлар бошқармаси, Миллий гвардия ва мудофаа бўлинмлари ҳамда тиббиёт бирлашмаларидан мутахассис ва ходимлардан иборат гуруҳлар тузилиб, жойларда кучайтирилган назорат ўрнатилди. Узлуксиз равишда белгиланган чора-тадбирлар амалга ошириб келиняпти.
Хусусан, куни кеча 50 дан зиёд шахсий таркиб ҳамда қатор махсус техника жалб этилган ҳолда туман бўйлаб кенг қамровли дезинфекция ишлари ўтказилди. Мўйноқ туманининг одамлар гавжум бўлган жойлар – «Деҳқон бозори», 6 та кўп қаватли уйлар, 5 та кўча, 50 дан ортиқ давлат ва нодавлат идоралари объектлари жами 10 тоннага яқин хлорли эритма махсус тўртта «MAN» ва «ISUZU» пуркагичли автомашиналар билан дезинфекция қилинди.
Шу билан бир қаторда, Президент Халқ қабулхонаси ҳамда Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари махсус техника ва ускуналар ёрдамида аҳолига карантин қоидалари ҳақида, уларга амал қилиш бўйича кенг тушунтириш ишларини олиб борди.
Бу борадаги ишлар давом этмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter