Мўйноқда «Rally Muynak» экстремал автомобил мусобақаларига старт берилди

23 май куни «Rally Muynak» экстремал автомобил мусобақаларининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Мусобақа, нафақат Қорақалпоғистон балки Ўзбекистон миқёсидаги кўпгина хорижий туристларни жалб қилувчи ўзига хос тадбир ҳисобланади.
Мўйноқ туманининг Устюрт текислиги ва Орол денгизининг қуриган тубида 25 майгача давом этадиган тадбирда меҳмонлар учун кундузги вақтлари спорт автомобиллари, багги ва мототциклларда экстремал мусобақалар, маҳоратли ошпазларнинг гастрономик томошалари бўлиб ўтадиган бўлса, кечқурун машҳур диджейларнинг электрон мусиқий концерт дастурлари ташкиллаштирилган.
Олтинчи бор халқаро даражада ташкил этилаётган мусобақада мамлакатимизнинг турли бурчакларидан ва хориждан келган спортчилар двигатель ҳажми 1600см3 ва 2000см3 бўлган махсус ускуналанган спорт автомобиллари, шу билан бирга двигатель ҳажми 2000см3 бўлган «БАГГИ» спорт автотранспортлари ҳамда двигатель ҳажми 125см3 дан 500см3 гача бўлган мотоциклларида беллашмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter