Муроджон Аҳмадалиев мутлақ жаҳон чемпионига қарши жанг ўтказади

Ўзбекистонлик профессионал боксчи Муроджон Аҳмадалиев ва япон боксчиси, мутлақ жаҳон чемпиони Наоя Иноуэ ўртасидаги кутилган жанг бўйича келишувга эришилди. Бу ҳақда Аҳмадалиевнинг промоутери Эдди Ҳирн ижтимоий тармоқда маълум қилди.
Турли манбаларга кўра, жанг жорий йилнинг 14 сентябрь куни Токио шаҳрида ўтказилиши мумкин. Аммо ҳозирча бу ҳақда расмий маълумот эълон қилинмаган.
Маълумот учун, Наоя Иноуэ профессионал рингда 29 та жанг ўтказиб, барчасида ғалаба қозонган (26 тасини нокаут билан). Муроджон Аҳмадалиев эса 14 та жангда 13 та ғалаба (10 та нокаут) ва 1 та мағлубиятга эга.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter