Мушугингиз қўрқадиган тўрт нарса
Мушуклар йиртқич табиатга эга бўлса-да ўз қўрқувлари бор. Яъни аниқроғи қўрқоқлик эмас, мушукларда одамлардан кўра кўпроқ ривожланган ўзини ўзи сақлаш инстинкти мавжуд. Мушуклар ҳар қандай ноқулайлик, шовқин, ҳид ва нотаниш нарсаларга айниқса сезгир. Эҳтиёткорликнинг бундай кўриниши мушукларни кўплаб хавф-хатардан қутқаради – улар диққат билан тинглаб, ҳидлаб, шунга мос равишда ҳаракат қилишади. Ва бунинг учун уларнинг юмшоқ панжалари, сезгир бурунлари ва ҳаракатланувчи қулоқлари бор, улар хавфни ўз вақтида аниқлаш учун турли йўналишларда ҳаракатлана олади. Мушуклардаги энг кенг тарқалган қўрқувлардан бири – маиший техниканинг овози: соч қуритадиган фенлар, чангютгичлар ва блендерлар. Уларнинг эшитиш аъзолари бундай кучли овозларга чидай олмайдилар! Мушукларнинг эшитиш қобилияти шу қадарки 500 метр узоқликдаги сичқончанинг қитирлатиши унинг эътиборини тез тортади. Шунинг учун, мушук чангютгичининг шовқини сиз самолёт турбинаси ёнида турганингиз билан бир хил. Мушук кимдир бу нарсалардан бирига қўл узатаётганини сезиши биланоқ, у шамол каби тезликда кўчага ўзини уради. Унинг назарида чангютгич – бу кучли овозли техника эмас, балки ердан ниманидир қидириб юрадиган катта йиртқич ҳайвондир. Агар эгаси бепарволик билан мушукни чангюткичда тозалашга ҳаракат қилса, бечора жонзотни умрининг охиригача бу оғриқли туйғу таъқиб қилади.
Мушуклар учун янги йил байрами энг қўрқинчли кун. Сабаби турли мушакбозликлар улар учун азобли ёруғлик ва қўрқинчли овоз. Шунингдек, меҳмонлар ва шовқинли ўйин-кулгулар ҳам улар учун эмас. Бечора мушуклар бундай пайтларда қаерга боришни билмайди. Ҳамма жой шовқин – кўчада ҳам, уйда ҳам. Мушук учун ҳар бир янги меҳмон қўрқинчли бегонадир.
Мушуклар чўмилишни ёқтирмайдилар. Улар чўкиб кетишдан қўрққанлари учун эмас, балки ҳўл бўлишни ёқтирмайдилар. Сабаби ўзларидан йиртқичлар томонидан осонлик билан аниқланадиган ҳўл мўйнанинг кучли ҳидини чиқарадилар.
Мушуклар кучли ҳид билиш қобилиятига эга. Улар биз ажрата олмаган ҳид – овқатнинг эскирган ёки янглигини ажрата олади.
Мушуклар яна цитрус мевалари, саримсоқ ва бошқа кўплаб ўткир ҳидли овқатлардан нафратланадилар, яъни бу ҳидлар уларни чўчитади. Бундан ташқари, улар атирнинг кучли ҳидига чидай олмайди ва бошқа кўплаб ёқимсиз ҳидларни мисол келтириш мумкин. Лекин сиз хушбўй ҳидлар ёрдамида мушукларни тарбиялашингиз, масалан рухсат этилмаган жойга ётмаслиги, столга чиқмаслигига эришишингиз мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter