Наманган давлат чет тиллар институтида италян тили ўргатилади

Наманган давлат чет тиллари институти раҳбарияти 13–18 феврал кунлари Италиянинг Саннио университетида бўлиб, икки олийгоҳ ўртасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш, ўқитувчи ва талабаларнинг академик алмашинувини йўлга қўйиш, институтда италян тилини иккинчи тил сифатида ўқитишни бошлаш юзасидан музокаралар олиб борди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги хабар берди.

Учрашув якунида Наманган давлат чет тиллари институти ва Саннио университети ўртасида шартнома имзоланди.
Шунингдек, институт Италиянинг Калабриа ва Пиза университетлари билан ҳам ҳамкорликни йўлга қўймоқда.
Маълумот учун: институт 2022 йилда Исҳоқхон Ибрат номида ташкил этилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter