Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Namangan Square: Водийда биринчи осмонўпар бинолар Наманганда пайдо бўлади

Namangan Square: Водийда биринчи осмонўпар бинолар Наманганда пайдо бўлади

Фото: Namangan Square матбуот хизмати

«MJ Developers» халқаро қурилиш компанияси Namangan Square улкан лойиҳасининг бошланганини эълон қилди. Минтақадаги биринчи Smart City Намангандаги 18 гектар майдонда Бразилия, Ҳиндистон, БАА, Россия ва бошқа мамлакатларда йирик лойиҳаларни амалга ошириш тажрибасига эга ишлаб чиқарувчи томонидан қурилади.

Тадбирни шарҳлар экан, «MJ Developers» ҳаммуассиси Анкит Жалан шундай деди: «Наманган асрлар давомида ҳунармандчилик ва ўзига хос архитектура маркази бўлиб келган. Namangan Square тушунчасини яратишда бизнинг меъморларимиз ва дизайнерларимиз Фарғона водийси ушбу дурдонасининг ажойиб тарихидан илҳом олишди. Ушбу шаҳар Евоосиё савдо йўллари чорраҳаларида ташкил этилганидан бери муҳим иқтисодий марказга айланди ва бизнинг лойиҳамиз унинг бизнес фаолияти учун органик қисм ва диққатга сазовор жой бўлиш учун яратилган. Биз 2021 йилда Namangan Square 10000 фуқаронинг уйига айланишини кутмоқдамиз».

Тахминан 325 000 квадрат метр иш жойлари, турар жойлари ва чакана савдо майдончаларини 10 гектардан ортиқ парк майдонида ноёб ландшафт дизайн билан қуриш режалаштирилган бўлиб,у замонавий ечимларни Наманган боғдорчилигининг қадимий анъаналари билан уйғунлаштиради.

Пухта ўйланган спорт ва ҳордиқ чиқариш муҳити Namangan Square аҳолиси ва меҳмонларига тўлақонли машғулотлар ўтказиш учун барча имкониятларни яратади: лойиҳа югуриш ва велосипед йўлларидан ташқари, воркаут ва скейтинг учун тўлақонли майдонларни, шунингдек баскетбол, теннис, футсал ва голф машқлари учун майдонларни тақдим этади. Илғор «яшил» технологиялар Namangan Squareни энг экологик қулай туманга айлантиради, бу эса уларни кейинчалик шаҳар ва вилоят бўйлаб тарқатишга имкон беради.

Namangan Square'нинг асосий безаги ноёб дизайн ва конструксияли икки бино бўлади. Фарғона водийсидаги ушбу биринчи осмонўпар бинолар, шубҳасиз, вилоятнинг диққатга сазовор жойлари ва унинг энг юқори меъморий тузилмалари рўйхатини тўлдиради.

«Namangan Square» лойиҳалаштириш ва 50 миллион квадрат метрдан ортиқроқ архитектура тажрибасига эга дунёга машҳур ҳинд архитектори Хафиз Контрактор томонидан лойиҳалаштирилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг