Наманганда 5 тонналик сумалак пиширилиши бошланди (фото)
Наманганда Наврўз байрами тантаналари арафасида биринчи бор ташкил этиладиган «Сумалак сайли» туризм ва миллий қадриятлар фестивалида 5 тонналик сумалак тайёрланиши ҳақида хабар берилганди.
Ниҳоят, 5 тонналик сумалакни пишириш учун унинг масаллиқлари қозонга солинди, деб хабар берди «Namangan Today» нашри.
Сумалакни тайёрлашда 1100 кг буғдой, 2200 кг ун, 250 кг ёғ, 450 килограмм зоғора уни, 50 килограмм новвот ишлатилади.
Сумалакни пиширишга катта тажрибага эга 25 нафар пазанда онахонлар жалб этилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter