Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Наманганда етти киши лифтда қамалиб қолди

Наманганда етти киши лифтда қамалиб қолди

Наманган вилояти, Давлатобод туманида етти киши лифт ичида қолиб кетди. Бу ҳақда вилоят ФВВ ахборот хизмати маълум қилди.

Таъкидланишича, жорий йилнинг 13 феврал куни Наманган вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг Тезкор 1050 қисқа рақамига Давлатобод тумани Юксалиш даҳаси Навқирон кўча 41-уйнинг лифтда 7 нафар фуқаро қамалиб қолганлиги тўғрисида маълумот келиб тушди.

Зудлик билан воқеа жойига бошқарма Ёнғин-қутқарув отрядининг қутқарувчилари етиб бориб, лифт ичида қолган 7 (1 нафар эркак киши, 5 нафар аёл киши ва 1 нафар 5 ёшли бола) кишини соғ-саломат лифт ичидан қутқариб олинди, дейилади хабарда

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг