Наманганда кучли шамол томларни учирди (фото)

Наманган вилоятининг Мингбулоқ туманида кеча, 22 январь куни кучли шамол бир қатор бинолар томини учириб кетди, айрим ҳудудларда электр симлари узилди.

Қайд этилишича, шамол натижасида Жомашуй шаҳарчасидаги маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлими маъмурий биноси томи учиб кетиб, электр симлари узилган. Бино 2019 йилда таъмирланган бўлган. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган.
Воқеа жойига маҳаллий ҳокимият ва фавқулодда хизматлар бўлими етиб боришган. Айни пайтда шамол оқибатларини бартараф этиш чора-тадбирлари амалга оширилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter