Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Наманганда вояга етмаган қизни зўрлаган шахс қидирувга берилди. Унинг руҳий хаста экани айтилмоқда

Наманганда вояга етмаган қизни зўрлаган шахс қидирувга берилди. Унинг руҳий хаста экани айтилмоқда

Ижтимоий тармоқларда Наманган шаҳридаги хонадонларнинг бирида ИИБ ходимларининг қидирувдаги шахснинг уйига боргани ва хонадон эгаларининг қаршилиги акс этган видеолавҳа тарқалди.

ИИВ берган маълумотга кўра, тасвирда акс этган ҳолат Наманган шаҳри Ўзбекистон кўчасидаги хонадонда яшовчи 34 ёшли Шерзод Умаров билан боғлиқ бўлиб, у жорий йилнинг 1 апрель куни соат 23:30ларда Наманган шаҳрининг Бобур боғидан вояга етмаган қизни уйига олиб бориб қўйишини айтиб, алдаб, номаълум манзилдаги хонадонга олиб бориб, зўрлик ишлатиб номусига теккан.

Ш.Умаровнинг жиноятга оид ҳаракатлари Бобур боғи ва атроф кўчалардаги кузатув камераларида акс этган. Шунингдек, ҳозирда жабрланувчининг кийимлари, баданидаги тан жароҳатлари ва зўрлик аломатлари юзасидан тегишли судга оид тиббий экспертизалар тайинланган.

Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 118-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиноят содир этишда гумонланган Ш.Умаровнинг қўлга олиш махсус тадбири жараёнида оила аъзолари томонидан ходимларга фаол қаршилик кўрсатилиши оқибатида гумонланувчи яширинишга муваффақ бўлган.

Шунингдек, Ш.Умаров жорий йилнинг 27 март куни ҳам икки нафар ёш йигитларни дўппослаб ЖКнинг 277-моддаси 3-қисми «г» бандида назарда тутилган жиноятни содир қилган.

Вазирликка кўра, мазкур шахс «Эпилепсия касаллиги билан боғлиқ шахсиятнинг чуқур бузилиши, бирламчи генерализациялашган талваса хуружлари» ташхиси билан Наманган вилоят руҳий-асаб касалликлари шифохонаси 3-мажбурий даволаш бўлимида назоратда туради. 2006-2021 йиллар оралиғида 5 марта ЖКнинг турли моддалари билан судланган.

ИИВ аҳолини қидирувдаги шахснинг руҳий хасталиги ҳамда ниҳоятда тажовузкор эканлигини инобатга олиб огоҳлантирмоқда. Шунингдек, уни учратган шахслардан дарҳол 102 қисқа рақамига ёки яқин атрофдаги ҳуқуқ тартибот орган ходимларига хабар беришларини сўрамоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг