Нархни 8 минг сўмга оширган АЁҚШга бензин етказиб бериш тўхтатилди
Ижтимоий тармоқларда Сурхондарёда вилоятидаги АЁҚШларда АИ-80 бензин 8 минг сўмдан сотилаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Ҳолат юзасидан Энергетика вазирлиги ҳузуридаги «Нефтгазинспекция» баёнот берди.
Қайд этилишича, ҳолат ўрганилганда, Термиз шаҳридаги «ДОН» хусусий фирмасига тегишли АЁҚШ ҳақиқатан ҳам нархни асоссиз оширгани тасдиқланган.
«Бензин нархини сунъий равишда оширганлиги сабабли ушбу АЁҚШга автобензин етказиб бериш тўхтатиш юзасидан тегишли ташкилотларга кўрсатма берилди», — дейилади инспеция баёнотида.
Умуман олганда, нархни оширган ва сифатсиз маҳсулот сотган 299та АЁҚШга бензин етказиб бериш тўхтатилган.
«Ўзбекистондаги 2 000 дан зиёд бензин АЁҚШларга кунига ўртача 3 200 тонна бензин ўрнига 4000 тоннадан зиёд бензин етказиб берилмоқда.
Газ тўлдириш шохобчаларидаги вақтинчалик чекловлар, автобензин нархини ошишига олиб келмайди», дейилади расмий маълумотда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter