Навоийда ҳаво ифлосланиши билан боғлиқ ҳолат кузатилди – Экобошқарма

Жорий йил 19 июль куни соат 7:00 дан 9:00 га қадар Навоий вилояти Экология бошқармасининг таҳлилий лабораторияси ҳамда «Навоийазот» АЖга қарашли Санитар лабораторияси корхона атрофидаги атмосфера ҳавоси таркибини EKOLAB (Газоанализатор) аппарати ёрдамида таҳлил қилди.
Ўрганиш натижасида «Навоийазот» АЖ ва БХО атрофидан таҳлил ишлари олиб борилганда атмосфера таркибида аммиак 1,4 баробар ҳамда водород сулфиди 16,8 баробар меъёрдан юқорилиги аниқланди.
Бундан ташқари, Навоий вилояти Гидрометеорология бошқармаси лабораторияси томонидан олинган таҳлиллар натижасига кўра 1-кузатув пости (Зулфия кўчаси)да углерод икки оксиди 1,04, аммиак 1,1 баробар, 2-кузатув пости (Меъморлар кўчаси)да эса аммиак 1,2 баробар юқорилиги маълум бўлди.
«Ҳозирда «Навоийазот» корхонаси ҳудудида текширув ўтказиш ва йўл қўйилаётган камчиликларга аниқлик киритиш учун ҳужжатлар тайёрланмоқда.
Ўрганиш ишлари якунларига кўра қўшимча ахборот берилади», – дейилади Экология вазирлиги хабарида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter