Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Навоийда Хитойнинг «Oshan» бренди автомобиллари йиғилади

Навоийда Хитойнинг «Oshan» бренди автомобиллари йиғилади

Навоий вилоятидаги эркин иқтисодий ҳудудда яқин кунларда «Navoiy – motors» Ўзбекистон-Эрон қўшма корхонаси барпо этилади. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Қайд этилишича, умумий қиймати 12 миллион АҚШ долларига тенг бўлган ушбу лойиҳа доирасида Хитойнинг «Oshan» бренди остида ишлаб чиқарилаётган автомобилларни эндиликда Навоийда ҳам йиғиш ва ички бозорга чиқариш режалаштирилмоқда.

– Дастлаб, ички бозор учун замонавий йўл танламас, пикап, минивен каби кузовли автомобиллар йиғишни йўлга қўямиз, – дейди корхона бош технологи Афшин Шакери. – Йилига 30 минг дона автоулов ишлаб чиқариш қувватига эга корхонамизда 200 нафардан ортиқ янги иш ўринлари яратилади. Жорий йил якунига қадар ишга тушириш режалаштирилаётган заводнинг барқарор ишлаши учун солиқ ва божхона имтиёзларининг яратилаётгани айни муддао бўлмоқда.

Айни пайтда мазкур корхонанинг қурилиш ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг